11 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:32 да Ўзбекистонда зилзила бўлди, деб хабар қилди ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Эпимарказ — Наманган вилояти Косонсой тумани. У ерда силкиниш кучи 4 баллга тенг бўлган. Магнитудаси 3,9. Чуқурлиги 16 км.

Зилзила Наманган вилоятида 2−3 балл бўлиб сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳеч ким жабрланмагани ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ 3 ноябрь куни Афғонистонда юз берган ер силкиниши Ўзбекистон вилоятларида, хусусан, Сурхондарёда — 5 балл, Қашқадарёда — 3−4 балл, қолган ҳудудларда — 2−3 балл атрофида сезилганди. Шунингдек, 5 ноябрь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Сирдарё вилоятида 2−3 балл бўлиб сезилди. 8 ноябрь куни Бухоро вилоятида ҳам 2 балли зилзила рўй берди.