Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида (Қарши шаҳри) 4 нафар эгизак қиз туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Эгизаклар муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келди.
Ота-онанинг аввал 5 нафар қиз фарзанди бўлган. Энди оилада 9 нафар қиз фарзанд бор.
- Биринчи қизалоқ вазни 1400 гр, бўйи 37 см;
- иккинчи қизалоқ вазни 1450 гр, бўйи 38 см;
- учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см;
- тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см.
Вазирлик қайд этишича, айни пайтда қизалоқлар филиалда халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.
