Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистонда автомобилни сотишдан олдин босиб ўтган масофасини ўзгартириш фактини яширганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 121−1-модда (Транспорт воситасининг кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ёки одометрни алмаштириш тўғрисида хабардор қилмаслик) билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Бунда транспорт воситаси эсаги у сотилгунга қадар харидорни транспорт воситасининг босиб ўтган йўлини қайд этувчи одометр қурилмасининг кўрсаткичлари ўзгартирилгани ёки одометр қурилмасининг ўзи алмаштирилгани тўғрисида хабардор қилмаса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4,12 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лойиҳа муҳокамаси 20 ноябрга қадар давом этади.