• Вс. Дек 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ўзбекистон темир йўллари» $100 млн фойда олиши кутилмоқда — бу ўтган йилгидан 25 карра кўп


«Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси 2025 йил якуни бўйича 25 баробарга ошиши мумкин. Бу ҳақда компания раҳбари Зуфар Нарзуллаевнинг пайшанба куни президентга қилган тақдимотида айтилади, эътибор қаратди Gazeta.

Компания 2023 йилни 2,23 трлн сўм зарар билан якунлаган, 2024 йилда эса сўнгги йилларда илк бор фойда кўриб — 46,6 млрд сўм. Жорий йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 857,4 млрд сўмгача ($71,6 млн) ошди.

Йил охирига қадар фойда 1,2 трлн сўмни (жорий курс бўйича қарийб $100 млн) ташкил этиши кутилмоқда.

Президентга тақдим этилган материалларни шарҳлар экан, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон темир йўллари» трансформациясини якунлаш ва хизматлар нархини пасайтириш яқин йиллардаги асосий вазифа эканини таъкидлади.

«Бу, албатта, харажатларни қисқартирилган ҳолда. Ва бугунги кунда „Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти билан бир қатор халқаро тажрибага эга консультантлар билан ишлар амалга ошириляпти. 2025 йилда бизда жуда катта миқдордаги соф фойдага эришиш кутиляпти. Лекин бу етарли эмас. Корхонанинг таннархи туширилиши ва хизматларининг нархи туширилиши бу, албатта, бизнинг иқтисодиётимизга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади», — деди у.

Унга кўра, мақсад ҳаражатларни камида 20 фоизга камайтириш, шунингдек, хизматлар турларидан келиб чиққан ҳолда тарифларни босқичма-босқич пасайтиришдан иборат.

2030 йилга келиб саноат инфратузилмасини модернизация қилишни, поездлар паркини янгилашни ва рақамли технологияларни, жумладан, сунъий интеллектга асосланган бошқарув тизимларини жорий қилишни режалаштирмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» 2020 йилни 352,7 млрд сўм зарар билан якунлаган, аммо 2019 йилда соф фойда 850 млрд сўмдан, 2018 йилда эса 974 млрд сўмдан ошганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилган, бозорга асосланган тартибга солиш механизми жорий этилган.

Ўшандан бери тарифлар бир неча марта ошди: 2023 йил 1 ноябридан, 2024 йил 20 январидан, 2024 йил 15 майидан ва 2025 йил 1 февралидан. Компания нархлар 2018 йилдан, Afrosiyob поездлари учун эса 2019 йилдан бери ошмаганини тушунтирганди.

Ташувчи нархлар ошиши, шунингдек, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш ва электр энергияси ва ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги электропоездлар харид қилиш, станцияларни давр талаблари асосида сақлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш учун зарур эканини таъкидлаган.

2030 йилгача Ўзбекистонда 151 км янги темирйўл линиялари қуриш ва мавжуд 182 км линияни электрлаштириш, шунингдек, 27 станция ва 100 км темирйўл линиясини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Шаҳарлараро темирйўл қатновини ошириш учун 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинмоқда (рўйхат).

Шунингдек, Тошкент ва унинг агломерацияси учун 23 та «электричка», тоғли участкалар учун Жанубий Корея поездлари ва Хитойдан 88 та локомотив харид қилиш кўзда тутилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *