Жума ва яқинлашаётган дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ атрофида бўлади. Бу ноябрь ойининг ўрталари учун нормал (ўртача кўп йиллик) кўрсаткичлардан 3−5 даража юқоридир.
Об-ҳаво хизматининг таъкидлашича, шарқдан жуда майин шамол эсиб туради.
Тошкентда бўлса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +4…+6 даража илиқ, кундузи +18…+20 даража илиқ бўлади.
