14 ноябрь куни соат 16:57 да Қирғизистоннинг Ўш вилоятида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл, магнитуда: 3,7, чуқурлик: 10 км. Эпицентр Тошкентдан 328 км жануби-шарқда жойлашган.

Ер силкиниши Андижон вилоятининг қуйидаги ҳудудларида сезилди:

  • Қўрғонтепа туманида — 2−3 балл, 23 км;
  • Хонобод туманида — 2−3 балл, 23 км;
  • Хўжаобод туманида — 2 балл, 33 км;
  • Жалақудуқ туманида — 2 балл, 36 км.