• Вс. Дек 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бўстонлиқда 20 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган ШЭС қуриляпти


Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 20 мегаваттга тенг бўлган «Чорвоқ шамол электр станцияси» қуриляпти. Лойиҳанинг 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Энергетика вазирлигига кўра, ШЭС ишга туширилгач, йилига ўртача 50 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида 15 млн куб метр табиий газ иқтисод қилиниши ва атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинади.

Мазкур электр станция орқали эса қарийб 20 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *