• Вс. Дек 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сирдарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларида солиқ ва МИБ ходимлари пора олишда гумонланиб ушланди


ДХХ Сирдарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар қилди.

Хусусан, 7 ноябрь куни Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг бош инспектори Сирдарё туманидаги МЧЖда ўтказилган текширувда 400 млн сўм солиқ қарздорлигини аниқлади.

Қонунчиликда бундай ҳолатлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бўлса-да, солиқ бошқармаси шуба бошлиғи бош инспектор билан келишган ҳолда қарздорликни 90 млн сўмгача камайтириб беришни таклиф қилган. У бу хизмат эвазига 1500 доллар олаётганида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан далиллар билан қўлга олинди.

Тадбир давом эттирилиб, қарздорликни камайтириш бўйича расмийлаштирилган далолатномани жамият раҳбарига топширган пайтда бош инспектор ҳам процессуал тартибда ушланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Улар қамоққа олинган.

Андижон вилоятидаги навбатдаги ҳолатда, солиқ бошқармасининг бўлим инспектори Улуғнор туманида қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи МЧЖни текшириб, корхонанинг юридик манзил бўйича фаолият юритмаётгани, ҳисоботдаги ТМБларга доир номутаносибликларни аниқлади ва банк ҳисоб рақамига чеклов қўйди.

Инспектор хизмат мавқеидан фойдаланиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва банкдаги тақиқни олиб ташлаш эвазига корхона ҳисобчисидан 500 доллар талаб қилган. У 6 млн сўм эквивалентидаги пулни қариндошларига тегишли икки банк картасига ўтказдирганида ДХХ, Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Самарқанддаги ҳолатда эса МИБ шаҳар бўлими давлат ижрочиси фуқаролик ишида банк фойдасига ундирилиши белгиланган 117 млн 804 минг сўмлик қарзни суд тизимидаги танишлари орқали бекор қилиб беришни ваъда қилган. У, шунингдек, иш бўйича давлат божидан озод қилиш ва жавобгарнинг автомобилига қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига 500 доллар сўраган.

Талаб қилинган пулни таниши орқали олаётган вақтида ДХХ ва МИБ шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *