• Чт. Янв 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ 19 та мамлакатдан иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди – Gazeta



АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти хавф даражаси юқори бўлган 19 та давлатнинг барча иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди, деб ёзмоқда CBS News АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизматининг (USCIS) ички йўриқномасига таяниб.

Қарор ўтган ҳафта Оқ уй яқинида АҚШ Миллий гвардиясининг икки нафар ҳарбий хизматчисига қилинган ҳужум билан боғланмоқда. Ҳужумда гумон қилиниб, Афғонистон фуқароси қўлга олинган.

Тўхтатиб туриш Трампнинг июндаги фармонига мувофиқ фуқароларига АҚШга кириш тақиқланган ёки чекланган 19 та давлатга тааллуқли. Рўйхатга Африка, Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатлари, жумладан, Эрон, Афғонистон ва Туркманистон киритилган.

«Ушбу тўхтатиб туриш барча турдаги шаклларга ва ҳар қандай якуний қарорларни қабул қилишга (маъқуллаш, рад этиш), шунингдек, ҳар қандай қасамёд маросимларини ўтказишга тааллуқлидир», — дейилади USCIS йўриқномасида.

Ҳарбийларга ҳужумдан сўнг Оқ уй бир нечта иммиграция чекловларини эълон қилди, жумладан:

  • бошпана сўраш бўйича барча аризаларни кўриб чиқишни тўхтатиш;
  • Афғонистон фуқароларининг АҚШга кириш аризаларини кўриб чиқиш;
  • 2021 йилдан бери Жо Байден маъмурияти томонидан тасдиқланган 19 та давлат рўйхатидаги муҳожирлар учун барча Green Card’ларни қайта кўриб чиқиш.

Бироқ, CBS News’нинг аниқлик киритишича, Трамп маъмурияти 19 давлат фуқароларига тегишли барча USCIS ишларини (нафақат Green Card аризаларини, балки фуқаролик олиш учун аризаларни ҳам ўз ичига олган ҳолда) тўхтатилгани ҳақида расман эълон қилмаган. АҚШ фуқаролигига даъвогарлик қилиш учун муҳожирлар одатда уч йилдан бери АҚШнинг доимий резидентлари бўлиши керак.

USCIS йўриқномасида айтилишича, бошпана (фуқаролик мамлакатидан қатъи назар) ва иммиграция имтиёзлари учун ариза берувчилар, шунингдек, Green Card эгалари «миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига барча таҳдидларни тўлиқ баҳолаш учун эҳтимолий суҳбат ва керак бўлганда қайта суҳбатни ўз ичига олган батафсил қайта текширув жараёнидан ўтишлари керак».

Бир кун аввал CBS News Оқ уй АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқароларига киришни тақиқлашни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берганди. Телеканал суҳбатдошларига кўра, фуқаролари саёҳат ва иммиграция бўйича чекловларга дуч келиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати 30 тагача кўпайиши мумкин.

Аввалроқ Трамп «барча учинчи дунё мамлакатларидан» АҚШга миграцияни «абадий тўхтатиш», АҚШ фуқароси бўлмаганлар учун барча федерал имтиёзлар ва субсидияларни тўхтатиш, шунингдек, «мамлакат ички тартибига путур етказувчи» муҳожирларни фуқароликдан маҳрум қилишга ваъда берганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *