«Президент вазиятдан жуда хавотирда». Саида Мирзиёева — Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланиши ҳақида
ПА раҳбари Саида Мирзиёева президент ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ вазиятдан жиддий хавотирда эканини таъкидлади. У ҳавонинг бир кечада яхшиланиши муаммо ҳал қилинганини англатмаслигини айтди. «Балки шамол келгандир. Аҳволни кўриб турибман… Шунча йилдан бери қарамаганмиз», — деди у.

«Ҳеч ким бизга кредит бермасди». Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда илгари нима учун бюджет профицит билан бажарилгани ҳақида
Бюджет тақчиллигининг номинал ўсиши реал ҳисобларни акс эттирмайди, уни ЯИМга нисбатан баҳолаш керак, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. Унинг сўзларига кўра, ўтган йилларда бюджет профицити қайд этилганига сабаб «ҳеч ким бизга тақчилликни молиялаштириш учун кредит бермаган».

Депутатлар давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади
Депутатлар давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Лойиҳага кўра, 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг реал ўсиш суръати 6,6 фоизни ташкил этади. 2026 йилда бюджет тақчиллиги чегараси ЯИМнинг 3 фоизи, янги ташқи қарзлар чегараси 5 млрд доллар миқдорида белгиланган.

Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
Ўзбекистон октябрь ойида олтин захирасини 9 тоннага оширди. Мамлакат Марказий банки ушбу қимматбаҳо металлнинг дунёдаги энг йирик харидорларидан бирига айланди.

Олтин нархининг пасайиши, бюджет тақчиллигининг ортиши, энергия таъминотидаги узилишлар. МБ — инфляцияга таъсир этувчи хатарлар ҳақида
МБ прогнозларига кўра, йил якуни бўйича ЯИМ ўсиши 7−7,5%, инфляция кўрсаткичи 8% га яқин даражада шаклланади. Келгусида олтин нархининг кескин пасайиши, бюджет тақчиллигининг ортиши, энергия таъминотидаги узилишлар, об-ҳаво ва иқлим шароитларининг ёмонлашуви инфляциянинг ўсишига олиб келиши мумкин.

2026 йилдан ҚҚС тушумларининг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилади
Маҳаллий ҳокимиятларнинг ҚҚС йиғилишидан манфаатдорлигини ошириш мақсадида 2026 йилдан ҚҚС тушумларининг бир қисми маҳаллий бюджетларга берилади. Хусусан, Тошкент шаҳри бюджетига шаҳарда йиғилган ҚҚСнинг 5%, бошқа ҳудудларга 20% қисми (шундан камида 50% туман ва шаҳар бюджетларига) ўтказилади.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 44 млрд долларга етди
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 1 октябрь ҳолатига кўра 43,97 млрд долларга етди. Ўтган чоракда ўсиш 1,1% га (+$473 млн) секинлашди. Қарзларнинг асосий қисми бюджет харажатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Энг йирик кредитор — Жаҳон банки ($8 млрд).

Саида Мирзиёева Тошкент вилоятидаги экологик рейдларда иштирок этди
Экология бўйича махсус комиссия йиғилишидан сўнг Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қибрай туманидаги экологик рейд тадбирларида иштирок этди ва ҳавони ифлослантираётган иссиқхона раҳбари билан гаплашди. «Бизга одамларнинг соғлиғи жуда муҳим. Бу нарса тўхташи керак», — деди у.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила қайд этилди. Унинг кучи Наманган вилояти ҳудудларида 2 балл билан сезилди.

Андижонда аҳолига ажратилган имтиёзли кўмирни сотаётган масъуллар ушланди
«Кўмир таъминот» корхонасининг Пахтаобод ва Қўрғонтепа туманлари масъуллари куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий объектларга имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни сотаётгани аниқланди. Хусусан, ҳолатларнинг бирида 35,1 тонна кўмирни тадбиркорга 35,1 млн сўмга сотишга келишилган.

Фото: Тошкент ҳавоси сўнгги 24 соат ичида бироз тозаланди
Охирги 24 соат ичида Тошкент шаҳрида ҳавонинг PM2,5 бўйича ифлосланиш даражаси пасайиб, меъёрдан атиги 20 фоизга юқори бўлди (аввалги кунларда улар 2,5−3,5 баробар кўп бўлган). Бироқ бугун эрталаб шаҳарда смог ҳамон борлигини кўриш мумкин эди.

Гулистондаги овқатланиш шохобчасида газ баллон портлаши оқибатида 3 киши вафот этди
Сирдарё вилоятидаги овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлади. Ҳодиса оқибатида 29 нафар киши жароҳатланди, 3 киши вафот этди. Шифохонага тушганлардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, 5 нафариники стабил оғир, ҳушида. Воқеа бўйича жиноят иш очилиб, бир киши қамоққа олинган.

Назорат қилувчи ходимларга автобусларда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларни жаримага тортиш ҳуқуқи берилди
Транспорт вазирлиги мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилганини маълум қилди. Тошкент шаҳрида 11 ой давомида 19,5 мингдан ортиқ йўловчи йўл ҳақини тўламагани аниқланди.

Апелляция инстанцияси Келесда 18 ёшли Асқар Гулматовнинг ўлдирилиши бўйича чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
Февралда Келесда ўлдирилган ўсмирнинг онаси киритган апелляция шикояти рад этилди: суд 17 ёшли А.С.га 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Жиноятнинг гуруҳ бўлиб, ўта шафқатсизлик билан содир этилгани ҳақидаги важ далиллар етишмаслиги сабаб қабул қилинмади.

«Рақамлар ўсишда давом этяпти». Ўзбекистонда наркожиноятчиликка қарши қандай курашилмоқда?
Йил бошидан бери 12 848 та наркожиноят аниқланиб, салкам 3 тонна гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Мамлакатда наркожиноятлар кўпайиши билан бирга, наркобеморлар сони ҳам ортмоқда. Бу кўрсаткич 25−30 ёшлилар орасида ўсиб боряпти. Бунга қарши қандай курашилмоқда? Батафсил.

Гулистондаги кафеда газ баллон портлаши юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди
Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида газ баллони портлашида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилди. Ҳодисада 29 нафар киши жароҳатланиб, 3 нафари вафот этганди.

Тошкентда тирбандлик ва ЙТҲларни камайтириш бўйича марказ ташкил этилади
Пойтахтда ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ишга тушади. У транспорт ва пиёдалар оқимларини таҳлил қилади ва интеллектуал транспорт тизимини жорий этади. Тизим тирбандликларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш ва светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш имкониятига эга бўлади.

Андижонда ҳаво ифлосланишига қарши кураш доирасида сомса тандирлари бузиб ташланди (+фото, видео)
Шаҳрихонда экорейд чоғида экскаваторлар сомса тандирларини бузиб ташлади. Танқидлардан сўнг ҳокимлик видео ва фотоларни ўчирди. Туман ҳокимига ҳайфсан берилди. Бир кун аввал ПА раҳбари Саида Мирзиёева «тадбиркорлар фаолиятини қонуний ва хавфсиз юритиши учун ёрдам кўрсатиш зарур»лигини айтганди.

«Ҳозирча муросага келинмади». Россия ва АҚШнинг Украина бўйича музокаралари қандай ўтди?
Москвада Путин ва АҚШ делегацияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, унда Украинадаги урушни тугатиш режаси муҳокама қилинди. «Ҳозирча компромиссли вариант топилмади. Аммо Американинг баъзи формулировкалари озми-кўпми маъқул кўриняпти», — дея таъкидлади Кремль.

АҚШ 19 та мамлакатдан иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди
АҚШ маъмурияти ўзи юқори хавфга эга деб ҳисоблаган 19 та мамлакатнинг барча иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди. Қарор Оқ уй яқинида ҳарбийларга қилинган ҳужумдан кейин қабул қилинган. Рўйхатда Эрон, Афғонистон, Туркманистон ва бошқа давлатлар бор.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
