Ўзбекистонда 2025−2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Бошланғич 1−4-синфлар эса таътилни 27 декабрь — шанба кунидан бошлайди.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.
️11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис III чорак дарслари 12 январдан бошланади.
