Президент Гулистонда газ баллони портлаши оқибатида жабрланганларни бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Гулистондаги кафеда газ баллони портлаши оқибатида жабрланганлар даволанаётган шифохонада бўлди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, улардан беш нафарининг аҳволи оғир, бирининг аҳволи ўта оғир.

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. У келаси йил вилоятга жами 3 млрд доллар инвестиция киритиши, экспортни 500 млн долларга етказиши, 185 минг одамни банд қилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент кимё саноатида таннархни пасайтириш ва экспортни икки баравар оширишни буюрди
Ўзбекистон 2030 йилгача кимё саноатини икки бараварга ошириши, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва экспортни 1 млрд долларга етказиши керак. Президент соҳада энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш орқали харажатларни кескин қисқартиришни буюрди.

Ўзбекистондаги айрим чиқинди полигонларини яшил ҳудудга айлантириш режалаштирилмоқда
Чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган заводлар ҳозирда тахминан 40% қуриб битказилган. Уларни 2026 йил охиригача олтита ҳудудда якунлаш режалаштирилган. Бу заводларнинг ишга туширилиши полигонлар сонини қисқартириб, уларни экологик хавфсиз ҳудудларга айлантириш имконини беради.

«Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг бўлиши тирбандликни 30−40 фоизга камайтиради» — Тошкент шаҳри ҳокими
Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг очилиши тирбандликни камида 30−40 фоизга камайтиради, деди Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов. Унинг таъкидлашича, ҳозирда бир неча синхронлаштирилмаган ташкилотлар кўча ва йўлларни бошқаради, шу сабабли ягона ривожланиш стратегияси мавжуд эмас.

«Чегарада туриб қолишнинг ҳар бир соати рақобатбардошликни пасайтиради». Экспертлар — Транскаспий йўлаги ҳақида
Тошкентда халқаро экспертлар ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари Транскаспий транспорт йўлаги истиқболини муҳокама қилди. Лойиҳанинг асосий муаммолари орасида жисмоний чекловлар ва бюрократия санаб ўтилди. Муаммолар ва таклиф этилган ечимлар ҳақида батафсил — Gazeta обзорида.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 10 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади
1 январдан хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга 24 фоизлик имтиёзли ставкада 10,3 млрд сўмгача кредит ажратилади. Шунингдек, 2026−2027 йилларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 2 трлн сўм йўналтириш, 2,8 минг хотин-қизни тадбиркорликка ўқитиш кўзда тутилган.

Гулистонда «Ўзбекистон — ШҲТ» савдо ва саноат зонаси ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида камида 5 минг иш ўринли «Ўзбекистон — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» савдо ва саноат зонасини ташкил қилишни топширди. Бу ердаги объектлар тайёр лойиҳа сифатида тадбиркорларга саноат ипотекаси ёки лизинг асосида тақдим этилади.

Тез орада вояга етмаганлар мобил иловалар орқали тўловларни амалга ошириш имконига эга бўлиши мумкин — МБ
Марказий банк 18 ёшгача бўлганларга ҳам банкларда ҳисобварақларни мустақил очишга рухсат берилганини билдирди. Тез орада улар ўз банк карталаридан мобил иловалар орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бунда юқори даражадаги хатарли ҳаракатлар туфайли қўшимча идентификация сақлаб қолинади.

«Ақлли шаҳар» нима ва у дунёнинг турли мамлакатларида қандай қурилмоқда?
Яқинда президент «ақлли шаҳар» яратиш бўйича Урганч тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этишни буюрди. СИ ва лойиҳалаштириш экспертлари Gazeta учун обзорда бундай шаҳар турли мамлакатларда қандай кўринишда бўлиши, нимадан иборатлиги ва унинг қурувчилари олдида қандай муаммолар турганини айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга боради
Президент пайшанба куни Сирдарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат корхоналари ва маҳаллалар билан танишади ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида қатнашади.

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Пайшанба куни Тошкентнинг айрим туманлари ва Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтдаги ҳаво сифати сўнгги 24 соат ичида меъёрий даражага яқинлашди, бироқ айрим ҳудудларда ифлослигича қолмоқда.

Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтайди ёки босим пасаяди
Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги 11 та маҳаллада соат 18:00 гача газ босими пасаяди, «Сўғдиёна» МФЙдаги 8 та кўп қаватли уй ва 860 та ерли хонадонда таъминот тўхтатилади.

АЁҚШларда Аи-80 сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқда
Ўзбекистондаги АЁҚШларда сотувга чиқарилиши тўхтатилган Аи-80 маркали бензин бўйича назорат тадбирлари бошланди. Унда 210 та объектда 8 млн 576 минг 466 литр нефть маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

Green Card учун рўйхатдан ўтиш ҳали бошланмади — элчихона
2027 йилги Diversity Visa (Green Card) дастурида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ҳали бошланмади, деб хабар бермоқда АҚШ элчихонаси. Дипмиссия, шунингдек, ғолиб бўлиш имкониятини ошира олишини даъво қилувчи шахс ва хизматларга ишонмасликка чақирди.

Тикучар, криптопул, арзонсотув, шивирчи — ФА яна 66 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобилларини таклиф этди
Ўзбекистон Фанлар академияси 66 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобилларини таклиф этиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Хусусан, вертолётни тикучар, криптовалютани криптопул, «распродажа»ни арзонсотув, суфлёрни шивирчи каби сўзлар билан алмаштириш таклиф этилмоқда. Рўйхат.

Аэропорт ва вокзалда чет элдан қайтганлар учун ОИВ экспресс-тест автоматлари ўрнатилади
Йил якунигача Тошкент халқаро аэропорти ва марказий темирйўл вокзалида хориждан қайтганлар учун ОИВга экспресс-тестларни берадиган автоматлар ўрнатилади. ОИТС маркази директорига кўра, сўлак орқали ОИВни аниқловчи тестлар бепул бўлиб, уни топшириш мажбурий бўлмайди.

Наманганда Қирғизистондан ноқонуний равишда 1,16 кг олтин қуймаси олиб кириш ҳолати аниқланди
Косонсой туманида Қирғизистондан ноқонуний айланма йўллар орқали тахминий суммаси 1,1 млрд сўм бўлган 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб кирган фуқаро қўлга олинди.

Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оиласига 100 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади
Гулистонда кафедаги портлашда қурбон бўлганларнинг оилаларига 100 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади. Президент мутасаддиларга бунинг учун уч кун муддат берди. «Ушбу фожиа фавқулодда вазиятлар тизими учун катта сабоқ бўлиши керак», — деди у.

Ўтган куз одатдагидан иссиқ ва жуда қуруқ бўлди — Ўзгидромет
Ўзбекистонда 2025 йилги куз мавсуми меъёрдан 1−2 даража иссиқ ва жуда қуруқ бўлди. Кузнинг барча уч ойи давомида ёғингарчиликнинг сезиларли танқислиги кузатилди, ёғингарчилик мамлакатнинг кўп қисмида мавсумий меъёрдан 2% дан 35% гача камайди.

Гулистон шаҳрига Хитойдан 52 та янги автобус келтирилди
Гулистон шаҳри жамоат транспорти учун Хитойнинг Yutong компаниясидан 52 та янги автобус олиб келинди. Улар «Евро-5» стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ва табиий сиқилган газда ҳаракатланади. Президент ЖТ паркларини тўлдириш ишларини давом эттиришни буюрди.

Тошкентда муаллифлик қўғирчоқлари ва ўйинчоқларига оид Янги йил фестивали бўлиб ўтади
Тошкентдаги Xamar галереясида «Қўғирчоқ уйи» коллекцияли қўғирчоқлар ва муаллифлик ўйинчоқларининг қишки фестивали ўтади. 5−7 декабрь кунлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик усталар ҳамда коллекционерлар муаллифлик ишлари ва тематик Янги йил экспозицияларини тақдим этади. Фестивалга кириш бепул.

Nature журнали Ўзбекистон бўйича маълумотлардаги хатоликлар туфайли иқлим ўзгариши оқибатлари ҳақидаги мақолани бекор қилди
Британиянинг Nature журнали Ўзбекистон бўйича муаллифлар фойдаланган маълумотларда ноаниқликлар аниқланганидан сўнг иқлим ўзгаришининг иқтисодий оқибатлари бўйича шов-шувли тадқиқот мақоласини бекор қилди.

АҚШ ишчи визалар учун ариза берувчиларни текширишни кучайтиради
АҚШ ҳукумати H-1B ишчи визалари учун ариза берувчиларни текширишни кучайтиради. Кўчиб ўтмоқчи бўлган иш изловчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳам Штатлардаги «ҳимояланган фикр билдириш шакллари» цензурасига алоқадорлиги текширилади. Агар бундай факт тасдиқланса, виза берилмайди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
