Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси (резиденцияси Ҳельсинкида) Илкка Ряйсянен мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов у билан учрашди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот жараёнида ўзаро қизиқиш уйғотувчи соҳаларда ўзбек-фин муносабатларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Финляндия элчиси ўз дипломатик миссиясини амалга оширишда кўрсатилган ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кўмак учун ўзбек томонига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Илкка Ряйсянен 2022 йилдан буён Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаётганди.
