Нодирбек Абдусатторов Лондонда шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири ғолибига айланди. У 9 турлик турнирнинг 8-тур ўйинида ўзининг яқин таъқибчиси, 2 очко орқада қолаётган франциялик Алиреза Фирузжа билан дуранг қайд этди ва ғолибликни муддатдан аввал расмийлаштирди.

Абдусатторов турнир давомида ҳали мағлуб бўлмади: 8 турда 6 та ғалаба 2 та дуранг билан 7 очко жамғарди. Ўзбекистонлик шахматчи 9 турда украиналик Павел Элжановга қарши ўйин ўтказади.

нодирбек абдусатторов, шахмат

Абдусатторов мусобақа ғолиби сифатида 25 минг фунт стерлингга эга бўлди. Мазкур ғалаба орқали Нодирбек Абдусатторов нафақат бош совринни қўлга киритди, балки ўзининг FIDE рейтингидаги ўрнини ҳам мустаҳкамлади.

Нодирбек FIDE Жаҳон кубогидаги муваффақияциз иштирокидан сўнг 18,4 рейтинг очколарини йўқотган бўлса, London Chess Classic турниридаги ғалабадан сўнг рейтинггини 20 очкога яхшилади ва онлайн жадвалида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилиб олди.