8 декабрь, дам олиш кунида республиканинг аксарият вилоятларида ёмғир ёғади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума кундузи Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
6−7 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шанба куни кечқурун ва якшанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан 5−7 декабрда кечалари −2…+3 даража, кундуз кунлари +8…+13 даража, шимолда кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари +3…+8 даража бўлади.
8 декабрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 7−8 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 5 декабрда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 6−7 декабрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 6 декабрда кечқурун ва 7 декабрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.
Ҳарорат асосан 5−7 декабрда кечалари 0…+2 даража, кундуз кунлари +9…+12 даража илиқ бўлади. 8 декабрда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +5…+7 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади.
