8−10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
8−9 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида 8−10-декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
9−10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20−22 м/с гача кучаяди.
10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари −2…−5 даражагача, кундуз кунлари +3…+6 даражагача, шимолда кечалари −7…−10 даражагача, кундуз кунлари 0…-3 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет, шунингдек, 6−9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
