• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда БМТ бошыармасининг «CHAMPS» ташаббусига старт берилди


Тошкент шаҳрида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг «CHAMPS» ташаббусини Ўзбекистонда расмий ишга туширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирни Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов, БМТ НЖБнинг минтақавий вакили Оливер Столпе, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова ва Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев кириш сўзлари билан очиб бердилар.

«CHAMPS» ташаббусининг асосий мақсадлари – давлат ва нодавлат ташкилотларни болалар орасида зарарли хулқ-атвор шаклланишининг олдини олишда, эрта профилактика чоралари самарадорлигини оширишда, ҳаётий ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришда ягона ва интеграциялашган профилактика тизими доирасида бирлаштиришдир. Ушбу ташаббусда хавф гуруҳи рўйхатида турувчи болаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистонда «CHAMPS» ташаббусининг биринчи пилот ҳудуди сифатида Сергели тумани белгиланди. Ушбу туманда БМТ НЖБ маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда болаларни қўллаб-қувватловчи мавжуд профилактика инфратузилмаларини баҳолаш, ташаббуснинг самарадорлигини ошириш ва болаларнинг соғлом ривожланишида асосий параметрларни ишлаб чиқиш чораларини ўрганмоқда.

Тадбир якунида томонлар Ўзбекистонда «CHAMPS» ташаббусини амалиётга жорий этишга оид расмий ҳужжатларни имзоладилар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *