Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
2022 йилдан бери Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Илкка Ряйсянен мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади.

Янги энергия қувватлари Ўзбекистон аҳолиси истеъмолини тўлиқ қоплайди — президент
Янги энергетика объектларининг ишга тушиши аҳолининг йиллик электр истеъмолини тўлиқ таъминлайди, деди президент. Унга кўра, 3500 МВт қуёш, шамол ва бошқа станцияларни ишга тушириш йилига 15 млрд кВт/с энергия ишлаб чиқариш имконини беради. 2030 йилга бориб «яшил» энергетика улуши 54 фоизга етади.

Тошкентдаги айрим саноат корхоналарини Сирдарёга кўчириш режалаштирилмоқда
Тошкентдаги саноат корхоналарини Сирдарё эркин иқтисодий зонасига кўчириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ерга келадиган тадбиркорларга ерлар чегирма билан берилади, хомашё ташиш эса темирйўл орқали пасайтирилган тарифда амалга оширилади, деди президент.

Жиззах шаҳри ва Ш. Рашидов тумани ягона агломерация асосида ривожлантирилади
Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманини ягона агломерация асосида ривожлантириш учун Европадан мутахассислар жалб этилиб, мастер-режа ишлаб чиқилади. Лойиҳа доирасида 40 гектарлик ҳудудда 50 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2026 йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Асосий жиҳатлар
Депутатлар 2026 йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Лойиҳага кўра, ЯИМ 6,6% га ўсиши, инфляция 7% гача пасайиши прогноз қилинмоқда. Бюджет тақчиллиги бўйича лимитни 3% (59,9 трлн сўм), ташқи қарзлар юқори чегарасини 5 млрд доллар миқдорида белгилаш таклиф этилган.

Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишида нималарни муҳокама қилди?
Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 26-йиғилишини ўтказди. Ўзаро савдони кўпайтириш, энергетика, тўлов инфратузилмаси барқарорлиги, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

2027 йилгача Ўзбекистоннинг яна тўрт вилоятида электр тармоқлари хусусий бошқарувга берилади
Президент Ўзбекистоннинг 4 вилоятида электр тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтказилишини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Самарқандда бошқарув Aksa Elektrik`га ўтказилганидан сўнг, Жиззах, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ҳам шундай лойиҳалар инвесторларга таклиф этилади.

Ўзбекистон ягона энергетика бозорини яратиш учун қўшнилар билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон минтақада ягона энергия бозорини яратиш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда, деди президент. У Қамбарота ГЭС-1 ва «яшил» энергойўлак лойиҳаларини эслади. Қолаверса, Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, аҳоли ҳамкорлигида маҳаллаларда қуёш электр станциялари ўрнатилади.

Устюрт минтақасида «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
Ўзбекистон ва Озарбайжон компаниялари Устюрт вилоятида геология-қидирув ва углеводородларни қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга киришди. Тошкентда лойиҳа оператори — Ustyurt Operating Company офиси очилди.

Тошкент вилоятидаги экорейдларда вертолёт патрули йўлга қўйилди
Тошкент вилоятида атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш бўйича вертолёт патрули ишга туширилди. Экоқўмитанинг таъкидлашича, аэрокузатув экологик меъёрларни бузаётган корхона ва объектларни, жумладан, яширин ёки етиб бориш қийин бўлганларини тезкор аниқлаш имконини беради.

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турганлар учун вақтинчалик енгиллик эълон қилинди — Миграция агентлиги
Миграция агентлиги Жанубий Кореядаги ноқонуний Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди: 1 декабрдан 28 февралгача нолегал мақомдаги шахслар мамлакатдан ихтиёрий чиқса, жарималар ва қайта киришга тақиқ вақтинча қўлланмайди.

Фарғона ва Наманганда ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари ер учун пора олишда гумонланмоқда
Бағдод тумани ҳоким ўринбосари 8 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. У 2,4 сотих ерни фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган. Наманганда эса икки ҳоким ёрдамчиси жами 12 минг доллар олганликда гумонланмоқда.

Гулистонда кафедаги портлаш бўйича яна 2 киши қамоққа олинди
Гулистон шаҳрида кафеда юз берган портлаш ортидан жами 3 нафар кафе мансабдори процессуал тартибда қамоққа олинди. Ҳолат юзасидан қатор моддалар бўйича жиноий иш очилган бўлиб, тергов ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов бошчилигидаги гуруҳ томонидан олиб борилмоқда.

Дам олиш кунлари жойларда ёмғир ёғади
Шанба куни кечқурун ва якшанбага ўтар кечаси айрим жойларда, 8 декабрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари −7…+3, кундуз кунлари +3…+13 даража атрофида бўлади.

Тошкентда 2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказилади
Тошкент шаҳрида 2030 йилгача аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказилади. Автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга оширилади. 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этилади. Метрополитен тармоғи узунлигини 103 километрга етказилади.

Наманган ва Тошкент вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет 6−9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Депутат соғлиқни сақлаш соҳасидаги айрим харажатлар қисқартирилаётганини кўрсатди, ССВ буни рад этди
Депутат Муҳаммад Валиев бир қатор тиббий дастурлар, жумладан, спинал мушак атрофияси бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш ва ОИВга қарши курашиш харажатлари қисқартирилаётганини кўрсатди. ССВ раҳбари ўринбосари Элмира Боситхонова буни рад этиб, маблағларнинг қайта тақсимланишини тушунтирди.

Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2025 турнири ғолиби бўлди
Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2025 турнирида муддатдан аввал ғолиб бўлди. У 8-турда энг яқин таъқибчиси Алиреза Фирузжа билан бахсда дуранг ўйнади. Шундай қилиб, Абдусатторов 8 турда 6 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди.

8 декабрдан Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади
8−10 декабрь кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади, марказий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -2 дан -5 даражагача, кундузи +6 дан +3 даражагача тушади.

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди
Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда (мессенжерлар мустасно). Онлайн платформалардан ҳам мамлакатда ўз ваколатхоналарини очишни талаб қилишмоқчи.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
