6 декабрь куни соат 02:04 да Ўзбекистонда эпицентри Поп туманида бўлган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл, магнитуда: 4,5, чуқурлик: 17 км. Эпицентр Тошкентдан 135 км жануби-шарқда жойлашган.

Ер силкиниши қуйидаги ҳудудларда сезилди:

  • Наманган вилоятида 3 балл, 77 км;
  • Фарғона вилоятида 2−3 балл, 104 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 129 км;
  • Тошкент шаҳри 2 балл, 135 км;
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 173 км.