• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон президенти Садир Жапаровни табриклади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабр куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар олиб борилмоқда.

Йирик стратегик лойиҳалар, жумладан, «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилиши доирасидаги ишлар давом этмоқда.

Етакчилар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Маълумот учун: Садир Жапаров 1968 йилнинг 6 декабрида Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Кенгсув қишлоғида таваллуд топган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *