• Чт. Янв 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент учун интеллектуал транспорт тизими ишлаб чиқилади


Тошкент шаҳрининг транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий ахборот технологиялари билан интеграциялашган интеллектуал транспорт тизими ишлаб чиқилмоқда.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • видеокузатув воситалари ва сенсорлардан фойдаланган ҳолда транспорт, пиёда ва йўловчи оқимлари тўғрисида маълумотлар йиғиш;
  • транспорт ва пиёда оқимларини таҳлил қилиш асосида светофорларни бошқариш, светофор фазаларини автоматик тарзда мослаштириш;
  • агар ҳаракат жадвалидан четга чиқилса, махсус ва жамоат транспорти воситалари ҳаракатининг устуворлигини таъминлаш;
  • автотранспортлар, шу жумладан, махсус техникалар ҳаракатини мониторинг қилиш, қурилиш ҳамда махсус техникаларнинг махсус механизмлари ишини назорат қилиш;
  • йўл-транспорт ҳодисаси хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш, улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *