Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қор ёғади. Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ, шимолда 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.