7 декабрь куни соат 16:31 да Ўзбекистонда эпицентри Поп туманида бўлган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл, магнитуда: 3,3, чуқурлик: 14 км. Эпицентр Тошкентдан 135 км жануби-шарқда жойлашган.

Ер силкиниши қуйидаги ҳудудларда сезилди:

  • Поп туманида 2−3 балл, 14 км;
  • Фарғона вилояти Данғара туманида 2 балл, 26 км.

Бир кун олдин, 6 декабрь куни соат 02:04 да ҳам Ўзбекистоннинг 5 та ҳудуди: Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2−3 балли зилзила содир бўлганди.