Конституция — давлатнинг қандай бўлиши ва қандай бўлмаслиги кераклигини белгилаб берувчи энг асосий мезон. Мустақил Ўзбекистон ўзининг ушбу ҳуқуқий пойдеворига 1992 йил 8 декабрда эга бўлган. Республика парламенти томонидан шу куни мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси қабул қилиниб, ушбу кун умумхалқ байрами дея эълон қилинган.

Ўзбекистон Конституциясига 33 йил давомида бир қатор ўзгартириш ва тузатишлар киритилган, хусусан, 2023 йил 30 апрелдаги умумхалқ референдумидан сўнг Бош қомус мундарижаси ва мазмуни сезиларли янгиланган.

Сана муносабати билан Gazeta Ўзбекистон Конституцияси асосида тест тайёрлади.