Отабек Турабекович Мавлонбердиев Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

У ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.

Отабек Мавлонбердиев ушбу тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Янги лавозимда у 2023 йилдан буён ишлаб келаётган Бекзод Базарбаевич Исматов ўрнини эгаллади.