• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

33 та ҳокимликда тажриба тариқасида янгича бошқарув йўлга қўйилади


“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Маълумот учун: Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади:

  • давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
  • Агентлик:

 натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;

 мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини “samaradorlik.gov.uz” электрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади;

— тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

 давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *