• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳафта давомида ёғингарчилик кўп бўлади – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta



Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик кўп бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Душанба кундузи Ўзбекситон бўйича ёмғир ёғади. Сешанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Чоршанба куни республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Пайшанба куни Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20−22 м/с гача кучаяди.

9−10 декабрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +2… +7 даража атрофида бўлади, 11−12 декабрда ҳарорат аста-секин +13… +15 даражагача, баъзи жойларда +16… +19 даражагача кўтарилади. 10−11 декабрда ҳарорат кечалари 0…-5 даража, шимолда −5…−10 даража, 12 декабрда +2…+7 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 9−10 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. 9 декабрда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида 9 декабрда кечаси ва эрталаб, 10 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0…-2 даражагача пасаяди, кундуз кунлари +4…+7 даража бўлади.

11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрга кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0…-2 даража совуқ, кундузи +8…+10 даража, 12 декабрда кечаси +4…+6 даража, кундузи +12…+14 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3−8м/с тезликда эсади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *