Илёсбек Уринбой ўғли Умрзақов Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги.
Илёсбек Умрзақов 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган, 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали, 2022 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинлангунига қадар у Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
Умрзақов янги лавозимда 2024 йил майидан буён ишлаб келаётган Ўткирбек Маъмуров ўрнини эгаллади.