Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида бир оиланинг 3 аъзоси номаълум этиологик моддадан заҳарланди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Gazeta`га маълум қилди.

25 ноябрь куни туман ички ишлар бўлимига 1957 йилда туғилган У.А. (аёл) ва 2017 йилда туғилган қиз Д.У. яшаш хонадонида заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги жонлантириш бўлимида вафот этгани, 2013 йилда туғилган Н.А. (эркак) эса даволанаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Тиббиёт бирлашмаси маълумотномасига кўра, уларнинг барчасига номаълум этиологик моддадан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.