10−12 декабрь кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Ўзгидрометга кўра, бу огоҳлантириш Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилояти Поп туманига тегишли.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Бу ҳафта бошида Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларда жуда кўп ёмғир, тоғ ва тоғ этакларида қор бўронлари бўлиши кутилмоқда. Узоқ кузатилган қурғоқчил мавсумдан сўнг минтақага жуда катта намлик кириб келмоқда. Ҳафта ўрталарида қуруқ ва совуқроқ ҳаво, шимол ва Бухоро-Навоийда кучли шамоллар эсиши мумкин.
