• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда «Формула-1» пойгаларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди – Gazeta


Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган ушбу нуфузли ташкилотнинг президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда делегация таркибида FIA Сенати президенти Кармело Санс де Баррос ҳамда мобиллик ва туризм бўйича вице-президенти Тим Ширман ҳам иштирок этди.

Хабарда таъкидланишича, автоспортни тартибга солувчи ва йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи ушбу глобал ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Муҳаммад бин Сулайм Ўзбекистонда амалга оширилаётган профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Хусусан, мамлакатда автомобиль спортининг картингдан тортиб, то «Формула» пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

FIA университетининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзбекистонлик пойгачилар, картинг ҳайдовчилари, муҳандислар, конструктор ва механикларни тайёрлаш, Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, «Формула-1» босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида президент FIA билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда автоспортни халқаро стандартларга мувофиқ оммалаштиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун FIA раҳбарига юксак мукофот — «Дўстлик» орденини топширди.

fia, формула 1, халқаро автомобиль федерацияси

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён федерациянинг фаол аъзоси ҳисобланади. Ўтган йили Самарқандда FIA’нинг 120 йиллигига бағишланган навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтган эди. Бу йилги тадбир доирасида 12 декабрь куни Humo Arena мажмуасида юқори мартабали хорижий меҳмонлар ва чемпион пойгачилар иштирокида энг намунали спортчилар ва жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *