• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

9 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Ўзбекистоннинг 33 та намунавий туман ва шаҳарида давлат идоралари раҳбарларининг ротацияси жорий этилади

«Янги Ўзбекистон қиёфаси»даги 33 та намунавий туман ва шаҳарда ҳокимият ҳамда бошқарув органларининг бўлим раҳбарлари, шунингдек, ҳокимлар ва ўринбосарлари ротацияси жорий этилмоқда. Қолаверса, ходимларнинг коррупцияга чидамлилигини баҳолаш ва кадрлар захирасини шакллантириш тизими янгиланмоқда.


дайжест

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Исомиддин Исманов эса ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


дайжест

Наманганда хитойлик инвестор иштирокида China Town мажмуаси қурилиши бошланди

Янги Наманган шаҳарчасида умумий қиймати 750 млн долларлик China Town Namangan мажмуаси қурилиши бошланди. 84 гектар майдонда турар жой массивлари, бизнес марказлари, меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар масканлар бўлади.


дайжест

Bank of China`дан $271 млн: Тошкентда 57,5 километрлик автобус йўлаклари ва йўл ўтказгич қурилади

Тошкентда йирик инфратузилма лойиҳалари, хусусан, 57,5 километрдан ортиқ автобус йўлаклари, йўл ўтказгич, туннел қуриш ва йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун Bank of China`дан 271,1 млн доллар кредит маблағлари жалб этилади. Ишлар Хитой компанияси билан ҳамкорликда олиб борилади.


дайжест

МБ Humans орқали рухсатсиз пул ечиб олиш бўйича шикоятлардан сўнг текширув бошлади

МБ фуқароларнинг Humans тизимига уланган карталаридан рухсатсиз пул ечилгани ҳақидаги хабарлардан кейин текширув бошлади. Регулятор эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида Humans билан боғлиқ P2P амалиётларини вақтинча тўхтатди, барча шубҳали транзакциялар синчиклаб ўрганилаётганини билдирди.


дайжест

Суд Humans`ни Octobank аризасига кўра банкрот деб топди. Тафсилотлар

Суд Humans`ни Octobank аризасига кўра банкрот деб топди ва фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатиш жараёнини бошлади. Унинг банк олдидаги қарзи 429 млрд сўмга баҳоланган. Аввалроқ бошқа компаниялар олдидаги қарздорлик ва Humans`нинг собиқ мансабдор шахси қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


дайжест

Humans рухсатсиз пул ечишлар Paylov хизматидаги заифлик туфайли содир бўлганини маълум қилди

Humans карта билан боғлиқ ҳодисалар юзасидан изоҳ берди. Компанияга кўра, рухсатсиз пул ечишларга сабаб бўлган заифлик Humans`нинг ҳамкори -Octagram`га қарашли Paylov тўлов хизматида бўлган. Humans ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат қилувчи идора билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди.


дайжест

Yandex Uzbekistan Allplay онлайн кинотеатрини сотиб олди

Yandex Uzbekistan компанияси онлайн кино ва телевидение хизматини кўрсатувчи Allplay платформасининг 100 фоиз улушини сотиб олди. Битимнинг нархи ошкор этилмаган. Хизмат Yandex Plus обуна экотизимига киритилади.


дайжест

Octagram карталардаги фирибгарлик операциялари Humans Companies’да амалга оширилганини айтди

Humans иловасига боғланган карталардан рухсатсиз тўловлар бўйича оммавий шикоятлардан сўнг илова орқали тўлов хизматларини кўрсатувчи Octagram (Paylov бренди) компанияси тўловлар Humans’га тақдим этилган шифрланган калитлар ёрдамида амалга оширилганини маълум қилди.


дайжест

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Отабек Мавлонбердиев Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.


дайжест

Пульмонолог олим ва академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, пульмонолог олим ва академик Абдулла Убайдуллаев 91 ёшида вафот этди. У республикада бронх-ўпка касалликларини ўз вақтида аниқлаш, бунга ирсиятнинг таъсири ва келиб чиқишида экологик ўзгаришлар таъсирини ўрганган.


дайжест

Ҳафта давомида ёғингарчилик кўп бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик кўп бўлади. 10−11 декабрда ҳарорат кечалари 0…-5 даража бўлади. 11−12 декабрда эса кундузи аста-секин +13… +19 даражагача кўтарилади.


дайжест

Тошкентда 31 ёшли эркак бурун операцияси вақтида вафот этди, клиника фаолияти тўхтатилди

Тошкент шаҳрида 31 ёшли эркак бурун операцияси вақтида вафот этди. Ҳолат ортидан хусусий клиника шифокорларига нисбатан жиноят иши очилиб, муассаса фаолияти тўхтатилди. Марҳум оилали, икки фарзанднинг отаси бўлган.


дайжест

Тошкентда автотураргоҳ назоратчиларини ҳақорат қилган уч ҳайдовчи жаримага тортилди

Ноябрда Тошкентда уч нафар ҳайдовчи пулли тўхташ жойи ходимларини ҳақорат қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Икки ҳолатда тўхташ жойи назоратчиларининг кар-соқовлиги маълум бўлди. Poytaxt Parking Gazeta`га бепул тўхташ вақти нима учун 5 дақиқа қилиб белгилангани бўйича тушунтириш берди.


дайжест

Илёсбек Умрзақов Марҳамат тумани ҳокими бўлди

Илёсбек Умрзақов Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимлигида ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида ишлаган.


дайжест

Тошкент вилоятида 3 киши заҳарланди, уларнинг иккиси вафот этди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 3 киши номаълум этиологик моддадан заҳарланди. 68 ёшли аёл ва 8 ёшли қиз вафот этди. 12 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди, у даволанмоқда.


дайжест

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 10−12 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи борлигини эълон қилди.


дайжест

Шахмат: Жавоҳир Синдаров ЖАРда ўтаётган Freestyle Chess турнирининг давра босқичида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Жанубий Африка Республикасида ўтаётган «Катта дубулға» финалининг давра босқичида Магнус Карлсен ва Фабиано Каруанани мағлуб этиб, ғалабага эришди. У чорак финал учун рақибини биринчи бўлиб танлаш ҳуқуқини қўлга киритди.


дайжест

2025 йил тарихдаги иккинчи ёки учинчи энг иссиқ йил бўлади

2025 йил, Европа иқлимшунослари прогнозига кўра, бутун кузатувлар тарихидаги иккинчи ёки учинчи энг иссиқ йил бўлади (2024 ва 2023 йиллардан сўнгра). Январь-ноябрь ойларида глобал ҳарорат саноатдан олдинги даражадан ўртача 1,48 даражага юқори бўлган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *