• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Коррупция ҳақида хабар берувчиларга ҳимоя ордери берилади


Шавкат Мирзиёев иштирокида 10 декабрь кунги коррупцияга қарши курашишга доир режалар тақдимотида превентив чораларнинг кўлами ва таъсирчанлигини оширишга алоҳида эътибор берилди.

Йиғилишда соҳа ва тармоқларда коррупция омилларини бартараф этиш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Бунда коррупция жиноятлари статистикаси ва бюрократия даражаси юқори, фаолияти бўйича фуқаролардан энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳамда рақамлаштириш даражаси паст бўлган соҳалар билан манзилли ишланади.

«Бундай соҳа ва тармоқларда лойиҳа офислари ташкил этилиб, фаолият якунлари бўйича ҳисобот тайёрланади ва жамоатчиликка эълон қилинади», — дейилади хабарда.

Президент коррупцияга қарши курашиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади. Бу борада инвестиция лойиҳаларининг ижросини назорат қилувчи ташаббускор гуруҳларни кўпайтириш, қурилиш ишларини назорат қилишда маҳалла фаолларининг иштирокини таъминлаш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, коррупция ҳақида хабар бераётганлар сонини ошириш мақсадида уларга ҳимоя ордери беришни йўлга қўйиш, рағбатлантиришнинг реал механизмини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

«Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Шунингдек, йиғилишга кўра, давлат идоралари ўртасида ягона «антикоррупцион кластер» ташкил этиш, E-qaror порталида ҳужжатлар очиқ эълон қилинишини таъминлаш ва СИ асосидаги Хавф-таҳлил марказини яратиш кўзда тутилган.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистоннинг коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимояси ва давхизматчилар даромад декларациясига оид қонунларни қабул қилиш режаларини олқишлаганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *