• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Давлат идоралари Коррупцияга қарши курашиш кластерига бирлашади


Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тақдимоти билан танишди.

Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, йиғилишда соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш кластерини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Бу тизим, қайд этилади хабарда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси, идораларнинг ички назорат бўлинмалари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилади.

Кластер доирасида ахборот алмашиш, қўшма тадбирлар ўтказиш, мониторинг ва баҳолаш орқали яхлит экотизим яратилиши, ишларнинг самарадорлиги ошиши кутилмоқда.

Тақдимотда соҳани рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Турли идораларнинг маълумот базаларини интеграция қилиш асосида Хавф-таҳлил марказини ташкил этиб, коррупцион хавфларни ҳамда давлат харидларида аффилланганлик ҳолатларини автоматик аниқлаш режалаштирилган.

Шунингдек, комплаенс бўлимларнинг ишини тўлиқ рақамлаштириш, коррупциявий омиллар ва хавф-хатарларни аниқлаш тезкорлигини ошириш бўйича режалар тақдимот қилинди.

Қарорлар қабул қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди. Шу мақсадда E-qaror тизимида ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши устидан назоратни ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда жамоатчилик назорати имкониятларини кенгайтириш топширилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *