Абдулазиз Абдуллаевич Ғуломов Тошкент давлат транспорт университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси тайинлов тўғрисидаги тегишли қарорни имзолади.

У бунга қадар Тошкент давлат транспорт университетининг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият юритган.