Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарор билан Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш тўғрисидаги таклифларга розилик берди.
Белгиланишича:
- минтақавий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари биринчи навбатда ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар, етмаган қисми эса Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда қопланади;
- минтақавий офис Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биносида беғараз асосда жойлаштирилади;
- минтақавий офис биносини таъмирлаш, зарур мебель, жиҳоз, техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ–355-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда минимал сақлаш талаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.