• Ср. Янв 21st, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кучли шамол Озодлик ҳайкалини ағдариб ташлади — Бразилия


Бразилия жанубидаги Гуайба муниципалитетида 15 декабр куни кучли шамол Озодлик ҳайкалининг 24 метрли нусхасини ағдариб юборди.

Ҳайкал 2020 йилда ўрнатилган ва муҳандислар томонидан сертификатланган эди. Ҳайкалнинг баландлиги тагсупасини ҳам қўшганда 35 метр, деб хабар берди Free Press Journal.

Ҳайкал қулашидан олдин.
Фото: Folha PE

Қулаган ҳайкалнинг боши ва машъал кўтарган қўли узилиб кетган.

Хабарга кўра, ўша куни 90 км-соат тезликда шамол кўтарилган. Жабрланганлар йўқ.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *