Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланадиган халқаро бренд маҳсулотлари таркибини кенгайтирди. Президентнинг тегишли қарори Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу ўзгартириш чакана савдо соҳасида жаҳон етакчиларини жалб қилиш ва халқаро брендлар кўламини кенгайтириш орқали инвесторларнинг халқаро кооперацияни ривожлантиришга, глобал қўшилган қиймат занжирларига киришга қизиқишини ошириш ҳамда туристлар оқимини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида киритилган.
Божхона божининг пасайтирилган ставкалари халқаро брендлар товарлари бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (улар рўйхатга киритилади) — расмий дистрибъюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибъюторлари, лицензиатлари билан тўғридан-тўғри шартнома асосида олиб кирилганда амал қилади.
2022 йил 12 октябрдаги қарорга мувофиқ, бугунги кунда ушбу рўйхатга 55 турдаги маҳсулот киритилган. Энди эса у 70 тагача кенгайтирилмоқда.
Рўйхат қуйидаги товарлар билан тўлдирилди:
|
№ |
Маҳсулот номи |
ТИФ ТН коди |
Бож ставкаси |
|
1 |
Қаҳва ва қаҳвани ўз ичига олган қаҳва ўрнини босувчи моддалар |
0901 |
0% |
|
2 |
Шамлар, ингичка мумли шамлар ва шунга ўхшаш буюмлар |
3406 000000 |
10% |
|
3 |
Ошхона идишлари, ошхона буюмлари ва ошхона жиҳозлари, бошқа уй-рўзғор буюмлари ва пластик буюмлари ёки пластмассадан тайёрланган гигиена ва ҳожатхона буюмлари |
3924 |
10% |
|
4 |
Ошхона жиҳозлари, ёғочдан |
4419 |
10% |
|
5 |
Саватсимон, тўқилган ва бошқа буюмлар |
4602 |
10% |
|
6 |
Матоли гиламлар ва бошқа тўқимачилик пол қопламалари ва аналогик қўл меҳнати гиламлари |
5702 |
10% |
|
7 |
Одеяллар ва саёҳат пледлари |
6301 |
5% |
|
8 |
Ётоқхона, ошхона, ювиниш-тараниш ва ошхона чойшаб, ёстиқ жилд, сочиқ, дастурхон ва ҳ.к. |
6302 |
10% |
|
9 |
Пардалар ва ички пардалар; кроватлар учун ламбрекенлар ёки подзорлар |
6303 |
5% |
|
10 |
Чиннидан тайёрланган ошхона ва бошқа хўжалик ҳамда ҳожатхона буюмлари |
6911 |
10% |
|
11 |
Керамикадан тайёрланган ошхона ва бошқа хўжалик ҳамда ҳожатхона буюмлари, чиннидан ташқари |
6912 00 |
10% |
|
12 |
Керамикадан тайёрланган ҳайкалчалар ва бошқа декоратив буюмлар |
6913 |
10% |
|
13 |
Ошхона ва ошхона идиш-товоқлари, ҳожатхона ва канцелярия жиҳозлари, уй саранжомлиги ёки шу каби мақсадлар учун буюмлар, шишадан (банка, бутилка ва флакондан ташқари) |
7013 |
10% |
|
14 |
Қора металлардан тайёрланган стол, ошхона ёки маиший эҳтиёжлар учун бошқа буюмлар ва уларнинг қисмлари; қора металлардан «жун»; темир ёки пўлатдан тозаловчи шимгичлар, тозалаш ёки сайқаллаш ёстиқчалари, қўлқоплар ва шунга ўхшашлар |
7323 |
10% |
|
15 |
Қошиқлар, вилкалар, челаклар, чўмич, торт учун қошиқ, балиқ учун пичоқ, сариёғ пичоғи, шакар қисқичлар ва шунга ўхшаш ошхона ёки овқат идишлари |
8215 |
10% |
Жадвал: Spot / Gazeta