• Чт. Янв 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда ўзбошимчалик билан эгалланган ерни 25 минг долларга сотаётганлар ушланди


Андижон вилоятида фермер хўжалигининг ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар В.Т. ва Х.С. тумандаги «Ю.М.» фермер хўжалигининг «Юқори Бўз» МФЙ ҳудудидаги 0,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонини фуқаро У.К.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришларини ваъда қилиб, 22 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *