• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп қўлга олинган танкердаги икки россияликни озод этишга қарор қилди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия томонининг мурожаатига жавобан АҚШ томонидан ушлаб қолинган танкер экипажидаги икки нафар Россия фуқаросини озод этишга қарор қилган. Россия ТИВ бу қарор учун АҚШ президентига миннатдорлик билдирган.

Айни пайтда АҚШ расмийлари мазкур қарор юзасидан изоҳ бермаган.

7 январь куни АҚШ Қирғоқ қўриқлаш хизмати «Белла 1» (илгари «Маринера») номли танкерни қўлга олган эди. Вашингтон маълумотига кўра, кема санкция остидаги нефть ташиган. Танкер аввал Панама байроғи остида сузган, кейинчалик Россия байроғига ўтган. 

Кема экипажи 28 нафардан иборат бўлиб, улар орасида 17 нафар Украина, 6 нафар Грузия, 3 нафар Ҳиндистон ва 2 нафар Россия фуқароси бор.

Аввалроқ, Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида танкерни ушлаш вақтида Россия томонидан юборилган сувости кемаси ва эсминец АҚШ кучлари етиб келгач, ҳудудни тезда тарк этганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, танкер АҚШ назоратига олинган ва ҳозирда ундаги нефть тушириб олинмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *