• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Астронавт бетоблиги туфайли Crew-11 экипажи муддатидан аввал Ерга қайтади


NASA астронавтлардан бирининг соғлиғидаги муаммо туфайли Crew-11 экипажини Халқаро космик станциядан муддатидан аввал қайтаради.

Crew-12 экипажи февралда фазога йўл олади.

Фазогирнинг бетоблигини NASA директори Жаред Айзекман ҳам тасдиқлади, шу боис экипажни Ерга эртароқ қайтаришга қарор қилинган. Астронавтнинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда, унинг шахси ва ташхиси сир тутилмоқда.

«Роскосмос» маълумотига кўра, NASA экипажни 14 январда қайтаришни режалаштирган.

«Экипаж таркиби: NASA астронавтлари Зина Кардман ва Майкл Финк, JAXA астронавти Кимия Юи ҳамда «Роскосмос» космонавти Олег Платонов. Қайтишнинг аниқ санаси фазо кемаси ва экипажнинг тайёргарлиги ва об-ҳавога боғлиқ», дейилади Россия фазовий агентлиги берган маълумотда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *