• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 12−18 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи


Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.

Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.

Январнинг иккинчи ўн кунлиги минтақада иссиқ кечиши кутилмоқда. Бу эса ойнинг учинчи ўн кунилигида республика ҳудудларига шимолдан совуқ ҳаво оқимларининг минтақага кириб келиши учун қулай бир вазиятни тақдим этмоқда. Ўтмишдан январнинг ўрталаридаги иссиқ ҳаво ортидан совуқ ҳавонинг минтақага кириб келиши тез-тез кузатилган ҳодисадир.

Умуман олганда, ҳафта об-ҳавосини жанубий ҳудудлардан кириб келувчи бир нечта иссиқ ва нам ҳаво оқимлари белгилайди. Ҳафтанинг иш кунлари ҳарорати шу даврга хос иқлимий муҳитдан анча юқори, яъни иссиқ бўлади. Ўрта Европа шарқи ва Туркия томонлардан кириб келиши кутилаётган нам ҳаво оқимлари пайшанбадан бошлаб минтақага яхшигина намгарчиликни олиб келиши аниқлашмоқда. Жума бошлаб шимолда, шанбадан эса республиканинг катта қисмида ҳароратнинг сезиларли пасайиши юз бера бошлайди. Табиийки, бу вақтда энди аҳоли нам ҳаво оқимларидан қор ёғиш ҳодисаларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Манба: Meteoinfo.ru

Январнинг биринчи ўн кунлигида Европа шарқи ва Туркия томонларда блокланган циклонлар ва ниҳоят пайшанба-жума кунлари Ўзбекистоннинг айрим вилоятларига шимолдан жанубга томон меридионал йўналишда жуда кўп ёғингарчилик улашиши ойдинлашмоқда. Масалан, қуйидаги прогноз харитада 16 январь кунига қадар ҳудудларда ёғиши мумкин бўлган ёғингарчилик қуввати акс этиб, унда айнан 15−16 январь кунлари жойларда кузатилган ёғинлар ҳисобига Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳудудларига қисқа вақт ичида кўп миқдорда ёғингарчилик бўлиши мумкинлиги яшил ва сариқ рангларда тасвирланган.

Манба: ECMWFМанба: ECMWF

Хорижий об-ҳаво бюроси маълумотларида жорий ҳафтанинг иш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ўртача ҳарорат шу даврга хос кўп йиллик иқлимий меъёр қийматларидан 3−7 даража юқори, яъни «жуда иссиқ» бўлиши келтирилган.

Манба: Meteoinfo.ruМанба: Meteoinfo.ru

«Ўзгидромет»нинг ҳафта кунлари учун тузган прогнозларига кўра, жорий ҳафта боши душанба куни Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилояти ва тоғли ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши, пайшанбадан бошлаб республикнинг жуда катта қисмида, жумадан, жанубий ва водий вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлиши келтирилган. Асосий ёғингарчиликлар 15 ва 16 январда қайд этилиб, улар тоғли ва шимол ҳудудларидан бошқа жойларда асосан ёмғир кўринишида ёғиши кутиляпти. Нам ҳаво оқимлари туфайли ҳудудларда қор ёғиши мукин. Айрим вилоятларда ёғинлар кучли ва жуда кўп бўлади. Ҳафтанинг бошқа кунлари қуруқ об-ҳаво муҳити остида ўтиши қўшимча қилинган.

«Ўзгидромет» ҳафта давомида ҳудудлар учун ҳаво ҳароратининг ўзгаришини турлича қийматларда келтирган. Прогнозларга назар ташланса, ҳафта бошлари умумий маънода республика бўйлаб фавқулодда иссиқ, ҳафта ўрталарида шимолдан ҳароратнинг аста совиб бориши тушинилади. Хусусан, жумадан бошлаб шимолда тунда ҳарорат минимумлари -10 даражагача пасайиши, кундуз кунлари ҳам ноль даража атрофида бўлиши, бу каби вазиятлар дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида ҳароратнинг сезиларли бўлмаса-да пасайиб боришида кўринган. Сешанба-чоршанба кунлари жанубий вилоятларда ҳарорат максимумлари +20 даражагача исиб бориши қўшимча қилинган. Ҳафта бошларида чўл ҳудудлари ва айрим вилоятларда кучли шамоллар эсиши, улар кучайганда сониясига 18 метргача етиши тахмин қилинган.

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, жорий ҳафта фавқулодда иссиқ бўлиши билан бирга, жуда ҳам намгарчил ўтади. Хусусан, ҳафталик ёғингарчилик миқдори республика бўйлаб кўп йиллик шу даврга хос ўртача етти кунлик қийматлардан кўп бўлиши тақдим этилган. Ҳафталик ҳарорат ҳам, айрим сарҳадларни ҳисобга олмаса, кўп йиллик иқлимий меъёрдан 3−6 даража юқори, яъни иссиқ бўлиши қизил рангларда тасвирланган.

Шундай қилиб, ҳафта бошларидаги жуда ҳам юқори ҳарорат фони қишлоқ хўжалик тармоқларига стрессларни тақдим этса, пайшанба-жума кунлари айрим вилоятларда қисқа вақт ичида ҳаддан ташқари кўп ёғиннинг тушиши текислик жойларида сув босиши ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири

Ҳафта бошларида ҳудудларда кузатилиши мумкин бўлган паст босимли, иссиқ атмосфера жараёни айрим об-ҳаво ўзгаришларига таъсирчан кишиларни безовта қилиши мумкин. Бунда, айниқса, ёши катталарда қон босими ўзгаришлари кузатилиши эҳтимоли бор. Воҳа томонларда кундузги муддатларда ҳароратнинг юқори даражада кўтарилиши ҳавода кислороднинг бироз етишмаслигини келтириб чиқариши ойдинлашмоқда.

Пайшанба-жума кунлари Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари аҳолиси паст босимли циклоник таъсирларни ҳис этишлари мумкин. Айниқса, жума куни марказида атмосфера босими 1005 гПа гача пасаювчи циклон ҳудудларга кириб келиши туфайли атмосфера босимининг кескин пасайиб бориши, тунги ҳароратнинг бироз юқорилаб, ҳавода намлик кўпайиши кузатилади. Қон босими, нафас олиш тизими бузилиши, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар бу жараёнларни нисбатан кучли ҳис қилади — уларда нафас олишнинг қийинлашиши, нафас қисиши, ҳаво етишмаслиги ва умумий заифлик кузатилиши мумкин.

Тавсиялар. Циклон пайти қон босимини доимий кузатиб туриш керак. Кўп миқдорда сув ичиш, енгил душ, тинч ва узоқроқ уйқу, шунингдек, тонгда кофе ичиш тавсия этилади. Атмосфера босими паст бўлган вақтда умумий саломатлик учун лимон ўтлари ёки гинсенг (женшень) дамламаси ичиш мумкин.

Шу билан бирга, пайшанба-жума кунлари булутли муддатларнинг кўп кузатилиши аҳолида серотонин гормон етишмовчилигига олиб келиши эҳтимоли бор.

Биоиқлимий шароитлар. Ҳафта бошларида республика аҳолиси худдики баҳорий об-ҳаво муҳити таъсирига тушганлари сабаб қалин кийимларни кийиб юришга эҳтиёж бўлмайди. Айниқса, сешанба ва чоршанба кунлари кишилар кундузги муддатларда қулай шароитларни ҳис этади. Водийликлар ҳам ўтган ҳафта узоқ давом этган туманли совуқдан қутулади.

Жума куни шимолда, кейинроқ республиканинг катта қисмида ҳарорат аста-секин пасайиб бориб, кишиларни қалинроқ кийинишга ундайди. Жума куни Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ишга отланишда соябонларни олиб олишлари тавсия этилади.

Космик таъсирлар. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Қуёш фотосферасида М синф чақнашлар кузатилган бир пайтда ўша муддат ерда 4−6 баллик геомагнит бўрони қўзғалишлари ҳам кузатилди. Халқаро геофизика хизмати марказлари ҳафта бошларида сайёрада «сариқ» ва «қизил» хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалиши мумкинлигини прогноз қилмоқда.

Манба: Xras.ruМанба: Xras.ru

Қозоғистондаги Ионосфера институти прогнозларида ҳам сешанба ва чоршанба кунлари «қизил» хавф даражасидаги магнит бўронлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Ҳафтанинг пайшанба-жума кунлари эса ионосферада яшил хавф даражасидаги магнит бўронлари бўлиши қўшимча қилинди.

Манба: Ionos.kzМанба: Ionos.kz

Ҳозирда дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.

Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши

Ўзбек синоптиклар ҳафта бошида чўл ҳудудлари ҳамда республиканинг айрим вилоятларида сониясига 18 метргача давомли кучли шамоллар эсишига эътибор қаратмоқда. Бундай муҳитда айрим ҳудудларда ҳавода майда чанг заррачалари миқдори ортиши мумкин. Бундан ташқари, сешанба ва чоршанба кунлари иссиқ ҳаво сабаб пастдан юқорига кўтарма куч юзага келиб, ҳудудларда ҳавода бироз ифлосланиш ортиши мумкин. Жумадан бошлаб тинимсиз ёғингарчиликлар текислик ҳудудларида ҳаво сифати яхши бўлишини таъминлаши кутиляпти.

Ҳавода ифлосланиш ортса ёки майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш рўй берганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.

Шундай қилиб, 12 январдан 18 январгача бўлган кунларда кишилар саломатлигига камроқ хавф туғдирувчи иқлимий ва космик муҳит душанба ва дам олиш кунларига тўғри келмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *