• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пойтахтнинг марказий кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12 январь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида тантанали пиёда юриш маросими ўтказилади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий бўлинмалари иштирок этади. Тантанали пиёда юриш соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳудудидан (мўлжал: “Пушкин” метро бекати) бошланиб, соат 13:00 гача давом этади.

Ҳарбий бўлинмалар “Паркент” ва “Мустақиллик” кўчалари орқали ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасига етиб боради. У ерда фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириқлари, шунингдек, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари бўлиб ўтади. Шундан сўнг пиёда юриш “Мустақиллик” ва “Темирйўл” кўчалари орқали якунланади.

Тадбир муносабати билан 12 январь куни соат 11:00 дан 13:00 гача юқорида қайд этилган кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *