• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда бир йилда 14 миллиондан ортиқ киши тез ёрдам чақирди



2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб «103» хизматига жами 14 299 948 та чақириқ келиб тушди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

2024 йилга нисбатан мурожаатлар сони 763,5 мингтага ёки тахминан 5,6 фоизга ошган.

Бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 10 218 037 таси шошилинч кўрсатма билан боғлиқ. Шунингдек, сурункали касалликларга алоқадор чақириқлар 3 856 901 тани ва туғуруқлар бўйича чақириқлар эса 100 453 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Тошкент шаҳри — 1 462 006 та;
  • Фарғона вилояти — 1 455 255 та;
  • Андижон вилояти — 1 344 151 та;
  • Сурхондарё вилояти — 1 335 614 та;
  • Наманган вилояти — 1 328 391 та.

Энг кам чақириқ Навоий (416 210 та), Сирдарё (456 803 та), Жиззах (561 894 та), Бухоро (678 499 та) ва Хоразм вилоятларида (688 594 та) кузатилди.

ССВ қайд этишича, охирги 8 йил мобайнида «103» хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1648 тадан 2865 тага етказилган. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25−30 дақиқадан 10−15 дақиқагача қисқарган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда мамлакат бўйлаб «103» хизматига жами 13,5 миллиондан ортиқ чақириқ келиб тушган. Уларнинг 9,6 миллионтаси шошилинч кўрсатма билан, 3,3 миллионтаси, сурункали касалликлар, 91 мингдан ортиғи туғуруқлар билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, 2024 йилда «103» хизматига 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган.

2025 йилнинг биринчи ярмида эса тез ёрдамга 7 миллионга яқин — аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 535 мингтага кўп чақирув келиб тушганди.

Аввалроқ Ўзбекистон Жанубий Корея компаниясининг 7 млн доллар гранти асосида 100 та тез ёрдам машинасини харид қилиши хабар берилган эди. Транспорт воситалари 2026 йилнинг биринчи ярмида етказиб берилади.

Gazeta шифокорлар жамоаси билан бир кун бирга юриб, вазифаси одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўлган бу инсонлар меҳнати ортида нималар тургани билан танишганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *