• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Tafshish.uz нашри ходимлари қўлга олинди


Ижтимоий тармоқларда «Tafshish.uz» сайти бутун таҳририяти билан олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси ва 168-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб бир қатор шахслар процессуал тартибда ушланган.

Хусусан, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда Tafshish.uz интернет нашри ходимлари — 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Ҳамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ва 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов қўлга олинган.

Айни пайтда ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси ҳамда 244/6-моддасида назарда тутилган жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Расмий ахборотда ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши айтилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *