• Сб. Фев 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

103 ёшли аёл ўз дафн маросимида тирилди


Ҳиндистонда 103 ёшли аёл дафни маросими пайтида кутилмаганда тирилиб кетди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Воқеа Ҳиндистоннинг Махараштра штатида содир бўлган. Гангабай Сахаре исмли 103 ёшли аёл ҳаракатланмай, нафас олмай қолгани сабабли қариндошлари уни вафот этган, деб ўйлашган.

Анъанага мувофиқ, марҳума кейинги куни оқ саре кийдирилиб, бурнига пахта қўйилган ва қўл-оёқлари боғланган. Шундан сўнг унинг жияни аёлнинг оёқ бармоқлари қимирлаётганини пайқаб қолган.

Пахта олиб ташланганидан кейин у чуқур нафас олган ва шу тариқа тирик экани аниқланган. Шу заҳотиёқ мотам тугаб, шодиёнага айланган — чунки оила аъзолари шу куни Сахаренинг туғилган куни эканини эслаб қолишган.

Ҳозирда маҳаллий аҳоли Гангабай Сахарени «тирик мўъжиза» деб аташмоқда. Қўшни қишлоқлардан «тирилган» аёлни кўриш учун унинг уйига келишмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *