• Вс. Фев 15th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Афросиёб” ва бошқа йўловчи поездлари чипта нархлари оширилди


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчи ташиш хизматларининг нархлари оширилганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар, электр энергияси ҳамда эксплуатация харажатларининг ошиши, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш ва хизмат сифатини халқаро стандартлар даражасида сақлаш зарурати сабабли 2026 йил 1 февралдан бошлаб “Афросиёб” электропоездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади.

Янгиланган тарифларга кўра:

Тошкент — Бухоро

ВИП: 1 138 000 сўм

Бизнес: 760 000 сўм

Эконом: 509 000 сўм

Тошкент — Қарши

ВИП: 976 000 сўм

Бизнес: 642 000 сўм

Эконом: 429 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

ВИП: 709 000 сўм

Бизнес: 455 000 сўм

Эконом: 311 000 сўм

Шунингдек, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” йўловчи поездлари чипта нархлари ҳам 15 фоизга оширилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *