• Вс. Фев 15th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрондаги исёнларда ҳалок бўлганлар сони уч мингдан ошди


Эрондаги исёнларда ҳалок бўлганлар сони 3 минг нафардан ошди. Бу ҳақда HRANA ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига асосланиб Reuters хабар берди.

Репрессиялар сабабли исёнлар ҳозирга келиб деярли бостирилган, ҳибсга олишлар давом этмоқда. Жами 3 090 киши ҳалок бўлган, шундан 2 885 нафари исёнчилар, дейилади хабарда.

Агентликка боғланган бир неча гувоҳнинг айтишича, сўнгги тўрт кун давомида Теҳронда нисбатан тинчлик ҳукм сурди. Пойтахт узра дронлар учиб ўтган, аммо пайшанба ва жума кунлари йирик норозилик намойишлари аломатлари кузатилмади.

Каспий денгизи бўйидаги шаҳарлардан бирида яшовчи фуқаро гувоҳлик беришича, бу ердаги кўчалар ҳам тинчланиб қолган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *