Нукус шаҳрида жамоат транспорти учун илк электробуслар олиб келинди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси.

Sapsan Trans Nukus корхонаси томонидан Хитойдан олиб келинган 12 та транспортнинг умумий қиймати 24 млрд сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда корхона томонидан шаҳарда 200 та автобус сиғимига эга автобус парки қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, президент топшириғи билан Нукусга жами 200 автобус олиб келиниши белгиланган бўлиб, бугунги кунда корхоналар томонидан уларни олиб келиш чоралари кўрилмоқда.