1 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари илк марта ID карта (миллий паспорт) олиш учун ариза топширганида, электрон рақамли имзо сертификати карта чипига бепул киритилади.

Бундан ташқари, фуқаролар «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини аниқлашнинг ягона ахборот тизимида автоматик равишда бепул рўйхатдан ўтказилади.

Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 январдаги қарори билан тасдиқланди. У ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан такомиллаштиришга қаратилган.